Al-Fath surasi, 28-oyat

48:28

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدٗا ٢٨

У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.

Tafsir

Аллоҳ шундай Зотки, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни аниқ-тиниқ баён ва ҳақ дин, яъни, Ислом дини билан юборди. Токи Ислом унга қарши ҳамма динлардан ғолиб бўлсин. Шундай бўлишига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик берди. Гувоҳ бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.