مُّحَمَّدٞ رَّسُولُ ٱللَّهِۚ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥٓ أَشِدَّآءُ عَلَى ٱلۡكُفَّارِ رُحَمَآءُ بَيۡنَهُمۡۖ تَرَىٰهُمۡ رُكَّعٗا سُجَّدٗا يَبۡتَغُونَ فَضۡلٗا مِّنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَٰنٗاۖ سِيمَاهُمۡ فِي وُجُوهِهِم مِّنۡ أَثَرِ ٱلسُّجُودِۚ ذَٰلِكَ مَثَلُهُمۡ فِي ٱلتَّوۡرَىٰةِۚ وَمَثَلُهُمۡ فِي ٱلۡإِنجِيلِ كَزَرۡعٍ أَخۡرَجَ شَطۡـَٔهُۥ فَـَٔازَرَهُۥ فَٱسۡتَغۡلَظَ فَٱسۡتَوَىٰ عَلَىٰ سُوقِهِۦ يُعۡجِبُ ٱلزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمُ ٱلۡكُفَّارَۗ وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ مِنۡهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمَۢا ٢٩
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу, худди, уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзитиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди. 15
Izohlar
15 (Саҳобалар, оталари ёки болалари кофирлар сафида бўлсалар, уларга қарши ҳам қаттиққўл бўлганлар. Аммо ким бўлишидан қаттий назар, мусулмонга меҳрибон бўлишган. Уларнинг асосий сифатларидан бири — ҳамма ишни Аллоҳнинг фазли ва розилиги учун қилишлари. Яна бир сифатлари — улар доим рукуъ ва сажда ҳолатида, яъни ибодат ҳолатида бўладилар.)
Tafsir
Муҳаммад Расулуллоҳ ва у зот билан бирга бўлганлар ўзларига қарши жанг қилаётган кофирларга нисбатан қаҳрли, ўзаро бир-бирларига нисбатан эса раҳм-шафқатли, ғамхўрдирлар. Кўрасизки, улар Аллоҳдан Ўз фазлу марҳамати ила мағфират қилишини, ажру савоблар беришини ва рози бўлишини тилаб рукуъ ва саждалар қиладилар. Уларнинг юзларида сажда изидан белги бордир. Бу юзларда ҳидоят нишонаси ва намоз нури балқиб туради. Мана шу уларнинг Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Тавротдаги мисолларидир. Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинган Инжилдаги мисоллари эса улар ўзаро бирдамлиги ва жипслигида худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз танасида тик турган, деҳқонларни ўз кучи ва камоли ила лол қолдирадиган азим дарахтга ўхшайди. Токи улардаги бирдамлик ва мукаммалликни кўриб, кофирларга алам қилсин. Аллоҳ улардан иймон келтириб, яхши амаллар қилганларига мағфират ваъда қилган. Гуноҳлари учун уларни жазоламайди. Уларга улуғ ажр ҳам ваъда қилган. У жаннатдир.