Al-Fath surasi, 17-oyat

48:17

لَّيۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِيضِ حَرَجٞۗ وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ يُدۡخِلۡهُ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ وَمَن يَتَوَلَّ يُعَذِّبۡهُ عَذَابًا أَلِيمٗا ١٧

Кўрга қийинчилик йўқ, чўлоққа ҳам қийинчилик йўқ. Хаста кишига ҳам қийинчилик йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, уни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритилади. Ким юз ўгирса, аламли азоб ила азоблар.

Tafsir

Кўр, чўлоқ, касал каби узри бор одамлар Аллоҳ йўлида жанг қилишдан қолсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Ким Аллоҳга ва У Зотнинг пайғамбарига итоат этса, уни қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Ким уларга итоат этишдан бош тортса, Аллоҳ уни аламли азоб билан азоблайди.