Al-Fath surasi, 16-oyat

48:16

قُل لِّلۡمُخَلَّفِينَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ سَتُدۡعَوۡنَ إِلَىٰ قَوۡمٍ أُوْلِي بَأۡسٖ شَدِيدٖ تُقَٰتِلُونَهُمۡ أَوۡ يُسۡلِمُونَۖ فَإِن تُطِيعُواْ يُؤۡتِكُمُ ٱللَّهُ أَجۡرًا حَسَنٗاۖ وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ كَمَا تَوَلَّيۡتُم مِّن قَبۡلُ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا ١٦

Ортда қолган аъробийларга: «Катта кучга эга қавмга (қарши) чақирилурсиз, улар мусулмон бўлгунларича урушасиз. Агар итоат қилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортга қочсангиз, аламли азоб ила азоблар», деб айт. 6

Izohlar

6 (Яъни, кучли, шиддатли қавмга қарши урушга даъват қилинасизлар, улар мусулмон бўлгунларига қадар уруш қилишингиз керак. Фармонга итоат қилиб буйруқни бажарсангиз, яхшилар сафидан ўрин оласиз, яхши ажрларга эга бўласиз. Аммо аввалги сафаргидек, ортингизга қараб қочсангиз, Аллоҳ сизни аламли азоб ила азоблайди, деди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Маккага сиз билан бирга бормасдан ортда қолган аъробийларга айтинг: "Яқинда ўта қудратли бир қавм билан жанг қилишга чақириласизлар. Ё Аллоҳ йўлида уларга қарши жанг қиласизлар ёки улар Исломни жангсиз қабул қиладилар. Агар Аллоҳга итоат қилиб, шу ишни қилсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал ажр - жаннатни беради. Олдин Макка сафарида юз ўгирганингиздек, яна юз ўгириб кетсангизлар, сизларни аламли азоб билан азоблайди.