فَجَعَلۡنَٰهَا نَكَٰلٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهَا وَمَا خَلۡفَهَا وَمَوۡعِظَةٗ لِّلۡمُتَّقِينَ ٦٦
Биз бу (ҳодиса)ни унинг олдидагиларга ва кейинидагиларга ва тақводорларга мавъиза қилдик. 29
Izohlar
29 (Ушбу хабарлардан Бани Исроилнинг яна икки ахлоқини билиб олса бўлади. Кўп таъкидлашга қарамай, ўзларига тушган ваҳийдан, илоҳий кўрсатмалардан юз ўгириш. Буйруқ ва қайтариқларга юзаки амал қилган бўлиб, аслида, хилоф иш тутиш. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Яҳудийлар қилган ишни сизлар қилманглар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳар хил ҳийлалар билан ҳалол ҳисобламанглар», дейдилар.)
Tafsir
Биз бу тажовузкор қишлоқни атрофидаги бошқа қишлоқлар учун ҳам, кейинги авлод учун ҳам ибрат қилдик. Токи, оқибати жазога-азобга олиб борадиган ишларни қилмасинлар. Уни Аллоҳнинг азоби ва тажовузкорлардан интиқом олишидан қўрқадиган тақводорлар учун эслатма ҳам қилдик.