Al-Baqarah surasi, 65-oyat

2:65

وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلَّذِينَ ٱعۡتَدَوۡاْ مِنكُمۡ فِي ٱلسَّبۡتِ فَقُلۡنَا لَهُمۡ كُونُواْ قِرَدَةً خَٰسِـِٔينَ ٦٥

Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хор-зор маймунга айланинг», – дедик.

Tafsir

Аждодингиз ҳақида аниқ билдингларки, уларга Шанба куни ов қилиш ҳаром қилинса-да, ҳийла-найранг ишлатиб, Шанбадан бир кун олдин тўр ташлаб қўйишарди ва уни якшанба куни олишарди. Аллоҳ бу ҳийлакорларни. найрангбозларни бадбахт маймунларга айлантириб қўйди.