وَٱتَّقُواْ يَوۡمٗا لَّا تَجۡزِي نَفۡسٌ عَن نَّفۡسٖ شَيۡـٔٗا وَلَا يُقۡبَلُ مِنۡهَا شَفَٰعَةٞ وَلَا يُؤۡخَذُ مِنۡهَا عَدۡلٞ وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ ٤٨
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган кундан қўрқинг.
Tafsir
Буйруқларни бажариш ва тақиқлардан тийилиш ила ўзингизни Қиёмат азобидан халос этинг. У кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг оғирини енгил қилолмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга фойда беролмайди. Бундай ишлар содир бўлганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг изни ила бўлади. Замин тўла олтин бўлса ҳам ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. У кунда уларга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ҳеч ким ёрдам беролмаса, ҳеч ким шафоат қилолмаса, ҳеч қандай тўлов қабул қилинмаса, қаёққа ҳам қочардилар?!