يُؤۡتِي ٱلۡحِكۡمَةَ مَن يَشَآءُۚ وَمَن يُؤۡتَ ٱلۡحِكۡمَةَ فَقَدۡ أُوتِيَ خَيۡرٗا كَثِيرٗاۗ وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّآ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٢٦٩
У кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлар. Фақат ақл эгаларигина эсларлар. 126
Izohlar
126 (Ҳикмат билан тасарруф қилган инсон ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиб, қойиллатиб қилади. Садақада ҳам ҳаддидан ошмай, адолат билан иш юритади. Умуман, ҳикматли бўлишлик унга жуда кўп яхшилик келтиради. Бу ҳақиқатни ақл эгаларигина эслайдилар, тушуниб етадилар.)
Tafsir
Аллоҳ таоло ҳикматни, яъни, гап-сўзда ҳам, амалда ҳам энг тўғри йўлдан бора олишни Ўзи истаган бандасигагина ато этади. Кимга бу неъмат ато этилган бўлса, демак, у жуда кўп яхшиликка ноил бўлибди. Аллоҳнинг оятларидан Аллоҳнинг нуридан баҳра олиб мунаввар бўлган ва ҳидояти ила тўғри йўлни топган комил ақл эгаларигина ибрат-насиҳат оладилар.