Al-Baqarah surasi, 257-oyat

2:257

ٱللَّهُ وَلِيُّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يُخۡرِجُهُم مِّنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۖ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَوۡلِيَآؤُهُمُ ٱلطَّٰغُوتُ يُخۡرِجُونَهُم مِّنَ ٱلنُّورِ إِلَى ٱلظُّلُمَٰتِۗ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ ٢٥٧

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар. 117

Izohlar

117 (Биз оятда «дўст» деб таржима қилган ибора арабчада «валий» деб келган бўлиб, бу сиз билан бизнинг тушунчамиздаги «дўст»дан кўра кенгроқ тушунчани ифода қилади. Бу дўст ишбоши, ҳамма керакли нарсаларни тайёрлаб, ишларни тўғри изга солиб турувчи ғамхўрдир. «Тоғут» — Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсалар.)

Tafsir

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларга тавфиқ, нусрат беради. Уларни куфру жаҳолат зулматларидан иймону маърифат нурига олиб чиқади. Кофирларнинг дўстлари эса бутлар ва Аллоҳга тенг, шерик қилган бошқа худоларидир. Уларга куфрни чиройли қилиб кўрсатадилар. Уларни иймону маърифат нуридан куфру жаҳолат зулматларига бошлайдилар. Улар дўзах эгаларидир ва у ерда абадий қолурлар.