أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِي حَآجَّ إِبۡرَٰهِـۧمَ فِي رَبِّهِۦٓ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِـۧمُ رَبِّيَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡيِۦ وَأُمِيتُۖ قَالَ إِبۡرَٰهِـۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأۡتِي بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِي كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ٢٥٨
Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», – деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргинг-чи», – деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас. 118
Izohlar
118 (Ушбу ояти карима Иброҳим алайҳиссалом билан у кишининг даврларида ўтган бир ҳукмдор подшоҳнинг тортишувини ҳикоя қилади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом билан Аллоҳнинг рубубияти ва тавҳиди борасида мужодала қилган золимнинг ҳовлиққанини кўрдингизми? Нима учун ҳовлиққанини биласизми? Чунки Аллоҳ унга подшоҳликни берганди ва у босар-тусарини билмай қолганди. Иброҳим алайҳиссалом олдинига Парвардигорининг бир сифатини айтиб: "Раббим халойиқни ўлдиради ва тирилтиради", деди. Золим бунга жавобан саркашлик билан: "Мен ҳам истаган одамимни ўлдираман, истаган одамимни кечириб юбораман", деди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом каттароқ ҳужжат келтириб: "Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради, сен уни мағрибдан чиқар-чи", деди. Шу билан золим мот бўлди-қолди. Ҳужжат кучли эди. Мағлублигини тан олишдан бошқа чора қолмаганди. Аллоҳ золимларни зулми ва зўравонлиги туфайли Ўзининг йўлига йўллаб қўймайди.