Al-Baqarah surasi, 218-oyat

2:218

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱلَّذِينَ هَاجَرُواْ وَجَٰهَدُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أُوْلَٰٓئِكَ يَرۡجُونَ رَحۡمَتَ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٢١٨

Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар — ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 93

Izohlar

93 (Ҳукм умумий: ким бўлишидан қатъий назар, иймон келтирса, мўминлик сифатига эришса, динию диёнатини сақлаб қолиш ниятида ҳижрат қилса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилса, улар Аллоҳнинг раҳматидан умид қиладилар. Аллоҳнинг раҳмати уларга бўлмаса, кимга бўлар эди!)

Tafsir

Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирганлар, Аллоҳ ва расули учун ватанларини ташлаб чиққанлар, Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жанг қилганлар - ана ўшалар Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан умидвордирлар. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини кечирадиган ва уларга раҳм қиладиган Зотдир.