Al-Baqarah surasi, 213-oyat

2:213

كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَمَا ٱخۡتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ ٱلۡحَقِّ بِإِذۡنِهِۦۗ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٍ ٢١٣

Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга соладир. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайдир. 90

Izohlar

90 (Аллоҳ ирода қилган тўғри йўл Исломга тўлиғича кириш билан бўлади. Буни амалга ошириш учун шайтоннинг изидан юрганлар, ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавою нафс туфайли ҳақ китоб тўғрисида ихтилофга тушганлар билан бўладиган тўқнашувларда ғолиб келиш керак. Улардан бўладиган зулм ва душманликларга чидаш керак.)

Tafsir

Одамлар оталарининг дини асосида бирлашган бир уммат эдилар. Кейин эса шайтонлар уларни йўлдан оздириб, мўмин ва кофирга ажралдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга пайғамбарларни юборди. Улар итоатгўй мўминларга жаннат ҳақидаги муждани, кофирларга эса Аллоҳ тайёрлаб қўйган қаттиқ азоб ҳақидаги шумхабарни етказдилар. Пайғамбарлар одамлар ўртасидаги ихтилофларга ҳакамлик қилишлари учун, улар билан бирга шак-шубҳадан холи китобларни ҳам нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган Таврот ҳақида унинг ҳақ эканига Аллоҳ тарафидан ҳужжатлар келганини биладиган яҳудийлар адолатсизларча ихтилофга бордилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси ила мўминларни ҳидоят билан залолатни ажрата олишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган одамни ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга - иймон йўлига ҳидоят қилади.