فَإِذَا قَضَيۡتُم مَّنَٰسِكَكُمۡ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ كَذِكۡرِكُمۡ ءَابَآءَكُمۡ أَوۡ أَشَدَّ ذِكۡرٗاۗ فَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِي ٱلدُّنۡيَا وَمَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖ ٢٠٠
Ибодатларингизни тугатганингизда, Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эсланг. Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир.
Tafsir
Ҳаж амалларини ниҳоясига етказиб, бўшаб қолганингларда Аллоҳни кўп эсланглар, Унга сано ва мақтов айтинглар. Санони худди ота-боболарингдан фахрланиб, уларни мақтаганларингдек, балки ундан-да ўтказиб айтинглар. Чунки сизлардаги ҳар бир неъмат Ўша Зотдандир. Одамлар эса ҳар хил. Кимдир фақат шу дунёга ишонадиган кофир, мушрик бўлиб, Роббисидан соғлик, мол-дунё ва фарзанд каби шу дунёнинг неъмати ва зийнатинигина сўрайди. Бундайларга охиратда Аллоҳ мўминларга тайёрлаб қўйган неъматлардан насиба йўқ. Чунки улар охиратдан юз ўгириб, дунёга муккаларидан кетдилар.