۞ يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡأَهِلَّةِۖ قُلۡ هِيَ مَوَٰقِيتُ لِلنَّاسِ وَٱلۡحَجِّۗ وَلَيۡسَ ٱلۡبِرُّ بِأَن تَأۡتُواْ ٱلۡبُيُوتَ مِن ظُهُورِهَا وَلَٰكِنَّ ٱلۡبِرَّ مَنِ ٱتَّقَىٰۗ وَأۡتُواْ ٱلۡبُيُوتَ مِنۡ أَبۡوَٰبِهَاۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ ١٨٩
Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир, деб айт. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас, лекин яхшилик ким тақводорлик қилса, шундадир. Ва уйларга эшикларидан киринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки, нажот топсангиз. 81
Izohlar
81 (Ҳажга боғлиқ улуғ рукнлар кунини ва яна бошқа вақтларни аниқлаш учун, албатта, ҳилолга қаралади ва вақт унинг чиқишидан белгиланади. Демак, ҳаж ва ҳилолда ўзаро боғлиқлик бор. Шу боғлиқлик туфайли ҳилол ҳақида жавоб тушган оят ҳажга боғлиқ яна бир масалани ҳам ойдинлаштиради. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар саҳиҳ китобларида ал-Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки: «Ансорийларда (мадиналик мусулмонларда) ҳаждан қайтиб келганда уйнинг эшигидан кирмаслик одат бор эди. Улардан бир киши ҳаждан қайтганда уйининг эшигидан кирибди. Бу иши унга айб қилгандек қаралишига сабаб бўлибди. Шунда «Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас...», ояти тушди», деганлар.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан ойнинг тузилиши ва ўзгариб туриши ҳақида сўрайдилар. Ойнинг яратилишидаги ҳикмат ҳақида сўзлаб айтингки, ой ҳаж ойлари, рамазон ва закотдаги йилнинг тўлиши каби ибодатларда ҳамда хун ва қарз тўлаш муддати каби муомала-муносабатларда одамларга вақтни аниқлаб беради. Жоҳилият даврида бўлганидек, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаган кишининг уйнинг орқа тарафидан кириши яхшилик ҳисобланмайди. Уйнинг олди тарафидан - эшигидан кириб бораверинглар. Шунда сизларга енгил ва машаққатсиз бўлади. Зеро, Аллоҳ сизларни машаққат бўладиган ишга буюрмайди. Ўзингларни солиҳ амал билан Аллоҳнинг азобидан қутқаринглар. Шояд шунда ўзинглар орзу қилаётган жаннатга эришиб, хавфсираётганинглар дўзахдан нажот топсанглар.