Al-Baqarah surasi, 188-oyat

2:188

وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ وَتُدۡلُواْ بِهَآ إِلَى ٱلۡحُكَّامِ لِتَأۡكُلُواْ فَرِيقٗا مِّنۡ أَمۡوَٰلِ ٱلنَّاسِ بِٱلۡإِثۡمِ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ١٨٨

Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг. 80

Izohlar

80 (Имом Қуртубий деганларки: «Оятдаги «ботил йўл билан емаслик»ка ҳаромнинг барча турлари киради. Қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларни сотиб мол топишлик, ҳаром касбларни қилиб мол топишлик ва бошқалар».)

Tafsir

Бир-бирингларнинг молларингни ўғирлик, босқинчилик ва товламачилик каби жиноят йўли билан ўзлаштирманглар. Гуноҳлигини, ҳаромлигини била туриб, бир тоифа одамларнинг молларини тортиб олиш мақсадида қози олдида даъволашманглар. Ҳаромлигини била туриб, бир гуноҳга қадам босиш бориб турган қабоҳатдир ва унинг жазоси-азоби ҳам жуда қаттиқ бўлади.