وَإِذۡ جَعَلۡنَا ٱلۡبَيۡتَ مَثَابَةٗ لِّلنَّاسِ وَأَمۡنٗا وَٱتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبۡرَٰهِـۧمَ مُصَلّٗىۖ وَعَهِدۡنَآ إِلَىٰٓ إِبۡرَٰهِـۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيۡتِيَ لِلطَّآئِفِينَ وَٱلۡعَٰكِفِينَ وَٱلرُّكَّعِ ٱلسُّجُودِ ١٢٥
«Уй»ни одамлар учун масаба ва омонлик жойи қилганимизни эсла. Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг. Ва Иброҳим ва Исмоилга: «Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклаб қўйинглар», деб амр қилдик. 52
Izohlar
52 («Масаба» зиёрат қилиб тўймайдиган макон.)
Tafsir
Эсланг! Аллоҳ Байтул-ҳаромни одамлар тавоф қиладиган маскан қилди. Одамларнинг қалбларини унга ошуфта қилиб қўйди. Уни кўрмаган кўргунча, кўрган ўлгунча қўмсайдиган бўлиб қолди. Тинчлик-омонлик маскани бўлдики, унда тажовуз қилиш ман қилинди. Одамларга, Каъбани қураётган Иброҳим оёғи остидаги тошни намоз учун бир макон қилиб олинглар, деди. Иброҳим ва унинг ўғли Исмоилга Байтул-ҳаромни ахлатлардан, бутлардан тозалаб, тавоф, эътикоф ва ибодат учун келадиганларга тайёрлаб қўйишни тайинладик.