Al-Baqarah surasi, 124-oyat

2:124

۞ وَإِذِ ٱبۡتَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِـۧمَ رَبُّهُۥ بِكَلِمَٰتٖ فَأَتَمَّهُنَّۖ قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامٗاۖ قَالَ وَمِن ذُرِّيَّتِيۖ قَالَ لَا يَنَالُ عَهۡدِي ٱلظَّٰلِمِينَ ١٢٤

Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» – деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» – деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмаслар», – деди.

Tafsir

Эсланг! Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни имтиҳон қилиш учун вазифалар берганди ва у киши берилган вазифаларни мукаммал тарзда адо этганди. Шунда Аллоҳ у кишига: "Мен сени одамларга намуна қиламан, ҳамма сенинг ахлоқинг ва ишларингдан ўрнак оладиган бўлади", деди. Иброҳим алайҳиссалом: "Павардигоро, зурриётимдан ҳам одамларга ўрнак бўладиган бир намуна қилгин", деб дуо қилди. Бунга жавобан Аллоҳ: "Раҳбар-намуна қилиш борасидаги аҳдимга зурриётингдан золимлари эриша олмайди", деди.