وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۖ بَل لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ كُلّٞ لَّهُۥ قَٰنِتُونَ ١١٦
Улар: «Аллоҳ фарзанд тутди», дерлар. У покдир. Албатта осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир.
Tafsir
Яҳудлар ҳам, насоролар ҳам, мушриклар ҳам, Аллоҳнинг боласи бор, дейишади. Аллоҳ бундай нуқсондан пок Зот. У махлуқотларидан беҳожат. Фарзанд тутиш эса болага муҳтожнинг иши. Осмонлару ердаги барча нарса Унинг мулки. Ҳамма халойиқ У зотнинг бўйсунувчи бандалари. Уларни Ўзи истаганидек тасарруф қилади.