Al-Baqarah surasi, 115-oyat

2:115

وَلِلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ فَأَيۡنَمَا تُوَلُّواْ فَثَمَّ وَجۡهُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ ١١٥

Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз, Аллоҳнинг юзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир. 49

Izohlar

49 (Бутун Ер юзи — мағрибу машриқ мусулмонлар учун масжид қилинган. Чунки Ер юзи Аллоҳ таолоники. Унга ибодат қилмоқчи бўлган одам ҳар жойда ибодат қилаверса бўлаверади.)

Tafsir

Машриқу мағриб ва улар орасидаги ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. У бандаларини Ўзи истаган ишга буюради. Қайси тарафга юзлансангизлар, ўша тарафда Аллоҳни топасизлар. У сизларни Байтул-мақдис ёки Каъба тарафга юзланишга буюрса ҳам, ёки хато қилиб, ёхуд имкони йўқлиги туфайли қибладан бошқа тарафга юзланиб қолсангизлар ҳам зиёни йўқ. Чунки тарафларнинг ҳаммаси Аллоҳники. У бутун халқини Ўз раҳмати ва тавфиқига буркагандир. Уларнинг ниятларини ҳам, амалларини ҳам билиб турадиган буюк Зотдир.