Al-Baqarah surasi, 100-oyat

2:100

أَوَكُلَّمَا عَٰهَدُواْ عَهۡدٗا نَّبَذَهُۥ فَرِيقٞ مِّنۡهُمۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ١٠٠

Ҳар қачон аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими?! Йўқ! Уларнинг кўплари иймон келтирмаслар.

Tafsir

Яҳудларнинг энг ёмон қилиқларидан бири қачон аҳдлашсалар, аҳдларини бузаверганлар. Жумладан, улар Тавротга иймон келтиришга аҳд қилганлар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пағамбарлиги Тавротда ўз тасдиғини топгач, улардан бир гуруҳи шу аҳдини буздилар. Уларнинг бўлгани шу. Аксари Аллоҳ нозил қилган ҳақиқатга иймон келтирмайдилар. Зеро, иймон аҳдга вафони тақозо этади.