Al-Baqarah surasi, 99-oyat

2:99

وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖۖ وَمَا يَكۡفُرُ بِهَآ إِلَّا ٱلۡفَٰسِقُونَ ٩٩

Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни туширдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирур.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизга сиз олиб келган ваҳий ва пайғамбарликнинг ҳақлигини тасдиқловчи очиқ-ойдин оят-аломатлар нозил қилдик. Бу қадар очиқ, равшан, аниқ кўриниб турган аломатларга Аллоҳнинг динидан қайтганларгина куфр келтирадилар.