وَلُوطًا إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦٓ أَتَأۡتُونَ ٱلۡفَٰحِشَةَ مَا سَبَقَكُم بِهَا مِنۡ أَحَدٖ مِّنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٨٠
Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?!
Tafsir
Лутни эсланг. У қавмининг қилиғидан безор бўлиб деди: "Шу қадар қабиҳ, манфур ишни ўзингизга эп кўриб, бачабозлик қиласизларми?! Бу қадар разолатни сизлардан олдин бирон қавм қилган эмас!"