إِنَّكُمۡ لَتَأۡتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهۡوَةٗ مِّن دُونِ ٱلنِّسَآءِۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٞ مُّسۡرِفُونَ ٨١
Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» – деганини эсла. 26
Izohlar
26 (Лут алайҳиссалом қиссаларида, у зот дафъатан ўз қавмларининг улкан қабиҳ ишлари — баччабозликларини қоралашга бошлайдилар. Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳар бирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Аллоҳ таоло инсон зотини жинсий яқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини ирода ва ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зид бориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишилар ҳисобланадилар. Шу боисдан мазкур қиссада худди шу фоҳишалик бош масала қилиб кўтарилади. Бинобарин, Лут алайҳиссалом бу ёруғ оламда ҳеч бир зот қилмаган улкан гуноҳга биринчи бўлиб қўл урган қавмларини: «Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деб таърифламоқдалар.)
Tafsir
Сизлар шаҳватингизни қондириб олишда айнан шу иш учун яратилган аёллар қолиб, эркакларга яқинлик қиляпсизлар. Бу ишингиз ақлга ҳам, нақлга ҳам, табиатга ҳам тўғри келмайди. Сизлар оддий инсонийлик ҳаддидан ошиш ҳамда соғлом ақл ва покиза табиат тақозо қиладиган талабга жавоб бермаслик билан Аллоҳ белгилаб қўйган чегаралардан чиқиб кетяпсизлар.