Al-A'raf surasi, 79-oyat

7:79

فَتَوَلَّىٰ عَنۡهُمۡ وَقَالَ يَٰقَوۡمِ لَقَدۡ أَبۡلَغۡتُكُمۡ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحۡتُ لَكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُحِبُّونَ ٱلنَّٰصِحِينَ ٧٩

Кейин, улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг юборганини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас экансиз», – деди.

Tafsir

Солиҳ алайҳиссалом қавмининг ҳидоятга келишидан умидини узганидан кейин улардан юз ўгириб: "Эй қавмим, Аллоҳ етказишимни буюрган рисолатни сизларга етказдим, сизларга қизиқтириб ҳам, огоҳлантириб ҳам насиҳат қилдим, лекин сизлар сизларга яхшиликни соғинадиган, ёмонликни раво кўрмайдиган насиҳатгўйни ёқтирмас экансизлар", деди.