فَعَقَرُواْ ٱلنَّاقَةَ وَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ وَقَالُواْ يَٰصَٰلِحُ ٱئۡتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٧٧
Бас, туяни сўйдилар, Роббилари амрида тажовузкорлик қилишди ва: «Эй Солиҳ, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар. 25
Izohlar
25 (Аллоҳнинг, туяни тек қўйинглар, унга ёмонлик етказманглар, деган амрига қасдма-қасд уни ўлдирдилар. Куфрда ҳаддан ошдилар.)
Tafsir
Туяга озор бермасликка буюрилгандилар. Улар эса Аллоҳнинг буйруғини бажаришдан ўзларини катта олиб, айнан ўша туяни сўйдилар. Солиҳнинг огоҳлантирувини бўлмайдиган ишдек кўриб, унинг устидан кулиб: "Эй Солиҳ, сен ҳақиқатда Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири бўлсанг, ўша бизни қўрқитаётган азобингни олиб кел-чи", дедилар.