وَإِذۡ تَأَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبۡعَثَنَّ عَلَيۡهِمۡ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ مَن يَسُومُهُمۡ سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِۗ إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ ٱلۡعِقَابِ وَإِنَّهُۥ لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ ١٦٧
Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тез Зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳимли Зотдир.
Tafsir
Эсланг, эй Пайғамбар, Аллоҳ яҳудийларнинг устига шу дунёда то Қиёматгача уларни хорлайдиган, ерга урадиган зотларни ҳукмрон қилиб қўйишини очиқ-ойдин билдирганди. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз осийлар учун азоби тез бўлган Зотдир. Азобни ҳатто шу дунёнинг ўзида тезлаштириб юбориши ҳам мумкин. Албатта У тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.