وَقَطَّعۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أُمَمٗاۖ مِّنۡهُمُ ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنۡهُمۡ دُونَ ذَٰلِكَۖ وَبَلَوۡنَٰهُم بِٱلۡحَسَنَٰتِ وَٱلسَّيِّـَٔاتِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ١٦٨
Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки, қайтсалар деб, уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.
Tafsir
Уларни парчалаб, ер юзида гуруҳларга, тоифаларга бўлиб юбордик. Ораларида Аллоҳнинг ҳақларига-да, бандаларнинг ҳақларига-да риоя қиладиган солиҳлари ҳам, ўртачалари ҳам, ҳаддидан ошиб, ўзига ўзи жабр қиладиганлари ҳам бор. Шояд, гуноҳлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтиб қолсалар, дея уларни фаровонлик билан ҳам, қийинчилик билан ҳам синадик.