فَلَمَّا عَتَوۡاْ عَن مَّا نُهُواْ عَنۡهُ قُلۡنَا لَهُمۡ كُونُواْ قِرَدَةً خَٰسِـِٔينَ ١٦٦
Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, такаббурлик қилганларида, уларга: «Хўрланган маймунларга айланинг!» – дедик. 63
Izohlar
63 (Солиҳ қавмлар ваъз қилиб қайтарсалар ҳам, улар қайтмадилар. Мутакаббирлик қилдилар ва улар «хўрланган маймунга» айландилар. Чунки Аллоҳ таолонинг «Бўл» деган амри бўлмасдан қолмайди. Улар оддий маймун эмас, «хўрланган маймун»га айландилар.)
Tafsir
Улар ҳадларидан ошиб, такаббурлик ва саркашлик билан Аллоҳга осий бўлиб, насиҳатга қулоқ солмаганларидан кейин уларга: "Хор, бадбахт маймунларга айланингиз!", дедик. Шу билан улар Биз истагандек бўлдилар. Биз бир ишни истасак, унга: "Бўл", деймиз ва у бўлади.