Al-A'raf surasi, 164-oyat

7:164

وَإِذۡ قَالَتۡ أُمَّةٞ مِّنۡهُمۡ لِمَ تَعِظُونَ قَوۡمًا ٱللَّهُ مُهۡلِكُهُمۡ أَوۡ مُعَذِّبُهُمۡ عَذَابٗا شَدِيدٗاۖ قَالُواْ مَعۡذِرَةً إِلَىٰ رَبِّكُمۡ وَلَعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ ١٦٤

Улардан бир жамоат: «Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатли азоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!» деганида, улар: «Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки, тақво қилсалар деб», – дедилар. 62

Izohlar

62 (Яъни, Аллоҳ олдидаги бурчимизни адо этдик. Охират куни Аллоҳ сўраб қолса, узр бўлиши учун уларга насиҳат қилдик ва яна шоядки насиҳат таъсир этиб, тақво қилиб қолсалар, деган умидимиз бор эди, дедилар.)

Tafsir

Эсланг, эй Пайғамбар. Улардан бир жамоа уларни бу гуноҳ ишдан қайтарар ва ундан огоҳлантирарди. Бошқа бир жамоа эса уларга шундай деди: "Аллоҳ қилган гуноҳлари туфайли бу дунёда ҳалок этадиган, охиратда эса қаттиқ азобга тутадиган одамларга нечун насиҳат қиласизлар?" Насиҳат қилгувчилар жавоб бердлар: "Аллоҳ бизга яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни буюрди, шу ишимиз билан Аллоҳга узримизни айтамиз ҳамда уларга насиҳатимиз кор қилиб, гуноҳларидан тийилиб қолармикан, деган умидда шундай қиламиз".