Al-A'raf surasi, 158-oyat

7:158

قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ١٥٨

Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айт. 57

Izohlar

57 (Бурунги пайғамбарлар ўз қавмлари ва ўз замонларига, ўзларидан сўнг янги пайғамбар келгунча бўлган даврга пайғамбар бўлганлар. Улар инсоният тарихининг маълум бир даври учун масъул бўлганлар. Аммо Ислом пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом бутун олам халқларига ва қиёматга қадар кечадиган замонларга пайғамбар бўлиб келдилар. У кишининг шариатлари вақт ўтиши билан эскириб қолмайди, балки барча вақт ва маконга салоҳияти бор шариатдир. Шунинг учун ҳам Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга бутун инсониятга қарата, мен барчангизга пайғамбарман, деб айтиш ҳуқуқи берилган.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй одамлар, мен сизларнинг ҳаммангизга, арабингизга ҳам, ажамингизга ҳам юборилган Аллоҳнинг пайғамбариман. Аллоҳ ёлғиздир. Осмонлару ер Унинг мулкидир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ўликларни тирилтирадиган ҳам, тирикларни ўлдирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Шундай экан, эй одамлар, Аллоҳга иймон келтиринглар. Ўқиш ва ёзишни билмайдиган, Парвардигори ваҳий қилган хабарни олиб келадиган, ўзига нозил қилинган шариатга ҳам, ўзидан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган шариатларга ҳам бирдек иймон келтирадиган Муҳаммад алайҳиссаломга ишонинглар. У зот Парвардигори тарафидан олиб келган шариатга эргашинглар. Шояд, шунда дунё ва охиратдаги бахтга элтувчи йўлни топиб олсангизлар".