Al-A'raf surasi, 159-oyat

7:159

وَمِن قَوۡمِ مُوسَىٰٓ أُمَّةٞ يَهۡدُونَ بِٱلۡحَقِّ وَبِهِۦ يَعۡدِلُونَ ١٥٩

Ва Мусонинг қавмидан баъзи жамоалар борки, ҳақ ила ҳидоят қилиб, у ила адолат қилурлар. 58

Izohlar

58 (Яъни, Бани Исроил ёппасига ёмон бўлмаган. Мусо алайҳиссалом даврларида уларнинг орасида баъзи жамоалар ҳақ сўзлар ила одамларни ҳидоятга бошлаб, ҳақ ила уларнинг сафида адолат қилганлар. Кейинчалик Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом пайғамбар бўлиб келганларида Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳуга ўхшаш Бани Исроил аҳли шундай қилдилар.)

Tafsir

Мусо қавми Бани Исроил орасида соғлом дин асосларида собит турган, одамларни унга бошлайдиган, зулм қилмасдан адолат билан ҳукм қиладиган бир тўғри жамоа ҳам бор.