ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِم مُّوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ فَظَلَمُواْ بِهَاۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ١٠٣
Сўнгра, уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Бас, у(оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол.
Tafsir
Мазкур пайғамбарлардан кейин Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбордик. У ўзининг ҳақиқий пайғамбар эканига очиқ ҳужжатлар келтирди. Қавми эса уни инкор қилиш ва унга куфр келтиришдан нарига ўтмади. Бас, эй Пайғамбар, Фиръавн ва унинг аъёнлари не аҳволга тушганлари ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни чўктириб ўлдирди. Ортидан эса уларни дунё ва охират лаънатига учратди.