Al-'Ankabut surasi, 30-oyat

29:30

قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِي عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ٣٠

У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди. 10

Izohlar

10 (Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди. Аллоҳ Лут алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳишачи қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд кўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад ила улар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар.)

Tafsir

Бу масхараомуз жавобни эшитган Лут алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб деди: "Парвардигорим, куфр, маъсият ва бузуқлик лойига ботган бу бузғунчи қавмга қарши Ўзинг менга нусрат бер".