وَلَمَّا جَآءَتۡ رُسُلُنَآ إِبۡرَٰهِيمَ بِٱلۡبُشۡرَىٰ قَالُوٓاْ إِنَّا مُهۡلِكُوٓاْ أَهۡلِ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِۖ إِنَّ أَهۡلَهَا كَانُواْ ظَٰلِمِينَ ٣١
Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар.
Tafsir
Биз юборган фаришталар Иброҳимга Исҳоқ ва унинг ўғли Яъқуб ҳақидаги хушхабарни олиб келиш билан бирга: "Лут қавмининг шаҳри бўлмиш Садум аҳолисини ҳалок қиламиз, чунки улар фаҳш ишларни қилиб, золимларга айланиб қолдилар", дедилар.