وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ فَإِذَآ أُوذِيَ فِي ٱللَّهِ جَعَلَ فِتۡنَةَ ٱلنَّاسِ كَعَذَابِ ٱللَّهِۖ وَلَئِن جَآءَ نَصۡرٞ مِّن رَّبِّكَ لَيَقُولُنَّ إِنَّا كُنَّا مَعَكُمۡۚ أَوَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِمَا فِي صُدُورِ ٱلۡعَٰلَمِينَ ١٠
Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи Зот эмасми?! 2
Izohlar
2 (Бундай одамлар, иймон калимасини айтсак бўлди, ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлаверади, ҳеч қандай ёмонлик етмайди, деб тасаввур қиладилар. Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азоби деб билади. Чидай олмай, турли ҳолатларга тушади ва иймондан қайтади.)
Tafsir
Одамлардан шундайлари борки, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдилар. Шу иймони туфайли кофирлардан озор чексалар, уларнинг озорларини Аллоҳнинг азобидек кўриб, диндан қайтадилар. Эй Пайғамбар, агар уларга Парвардигорингиз тарафидан бир нусрат келса, эй мўминлар, биз сизлар билан бирга эдик, дейдилар. Аллоҳ одамларнинг қалбларида нима борлигини билгувчироқ эмасми?! Дилларда куфр борми, иймон борми, ҳаммасини билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. Аллоҳ ҳаммасини билиб турганидан кейин уларнинг дил изҳорлари нима ҳам бўларди?!