Al-Anfal surasi, 54-oyat

8:54

كَدَأۡبِ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِ رَبِّهِمۡ فَأَهۡلَكۡنَٰهُم بِذُنُوبِهِمۡ وَأَغۡرَقۡنَآ ءَالَ فِرۡعَوۡنَۚ وَكُلّٞ كَانُواْ ظَٰلِمِينَ ٥٤

Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишига ўхшаб, Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар. Бас, Биз уларни гуноҳлари туфайли ҳалок қилдик ва Оли Фиръавнни ғарқ қилдик. Ҳаммалари золим эдилар.

Tafsir

Бу кофирларнинг иши олдинги ўтган Фиръавн қавми ва бошқа ҳақни тан олмаган умматлар ишига ўхшайди. Улар ҳам Парвардигорнинг оятларини ёлғонга чиқаргандилар ва шу туфайли ҳалокатга йўлиққандилар. Аллоҳ Фиръавн қавмини денгизга ғарқ қилганди. Фиръавн қавми ҳам, бошқа умматлар ҳам куфр, ширк каби жиноятлари билан ўзларига ўзлари жабр қилиб, ўзларига ўзлари Аллоҳнинг азобини чақириб олгандилар ва ўша азоб уларнинг бошига тушганди.