Al-Anfal surasi, 55-oyat

8:55

إِنَّ شَرَّ ٱلدَّوَآبِّ عِندَ ٱللَّهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ٥٥

Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг ёмони куфр келтирганларидир. Бас, улар иймон келтирмаслар. 23

Izohlar

23 (Иймон бўлмаган жойда яхшилик қаердан бўлсин. Яратган холиққа — Аллоҳга ишонмай юрган одамдан ҳар қандай ёмонликни кутиш мумкин. Бундай одам иймонсиз — кофир бўлгани учун ҳайвондан ҳам паст даражага тушиб қолади. Тушганда ҳам, Аллоҳнинг ҳузурида тушади. Бу эса, ҳар қандай инсон учун бадбахтликдир.)

Tafsir

Ер юзидаги энг ёмон жонзотлар Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирмаганлардир. Уларга ҳамма оятларни тақдим қилганингизда ҳам барибир иймон келтирмайдилар. Кофирлигида саркашлик билан тураверадилар. Улардаги ақл, қулоқ, кўз каби ҳидоятга элтувчи воситалар ишдан чиққан.