وَمَا لَهُمۡ أَلَّا يُعَذِّبَهُمُ ٱللَّهُ وَهُمۡ يَصُدُّونَ عَنِ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ وَمَا كَانُوٓاْ أَوۡلِيَآءَهُۥٓۚ إِنۡ أَوۡلِيَآؤُهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُتَّقُونَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٣٤
Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, Унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмаслар.
Tafsir
Уларни азоблашдан нима ҳам ман қиларди?! Ахир уларнинг ўзлари азобга лойиқ ишларни қилиб, одамларнинг Масжидул-Ҳаромни тавоф қилишларига тўсқинлик қилаяптилар-ку. Мушриклар Аллоҳнинг дўстлари эмас. Аллоҳнинг дўстлари Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан қўрқадиган тақводорлардир. Лекин мушрикларнинг аксарияти буни билмайдилар.