وَمَا كَانَ صَلَاتُهُمۡ عِندَ ٱلۡبَيۡتِ إِلَّا مُكَآءٗ وَتَصۡدِيَةٗۚ فَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ ٣٥
Уларнинг Байт олдидаги намозлари ҳуштак ва қарсак чалишдан иборат эди, холос. Бас, куфр келтирганингиз туфайли азобни татиб кўринг. 13
Izohlar
13 (Мушриклар Байтуллоҳнинг валий-мутасаддилари бўлса, ибодатлари ҳуштак ва чапак чалишдан иборат бўлармиди? Бу ишда на Байтуллоҳга ҳурмат-эҳтиром бор ва на Аллоҳга ибодат. Фақат овоз чиқариш, тўс-тўполон қилиш. Шунинг учун ҳам оятнинг сўнгида уларга хитобан: «Бас, куфр келтирганингиз туфайли азобни татиб кўринг», дейилмоқда.) (Яъни, Бадр урушидаги азобни татиб туринг, қолганини қиёматда оласиз.)
Tafsir
Мушрикларнинг Масжидул-Ҳаромдаги ибодатлари фақатгина ҳуштак ва чапак чалишдан иборат бўлди. Бас, эй мушриклар, Аллоҳга куфр келтириб, Пайғамбарини ёлғончига чиқариб, Бадр кунидаги ўлдириш ва асир олиш каби жиноятларни содир этганингиз учун азобни татиб кўрингиз.