وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمۡ وَأَنتَ فِيهِمۡۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ مُعَذِّبَهُمۡ وَهُمۡ يَسۡتَغۡفِرُونَ ٣٣
Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчимас.
Tafsir
Эй Муҳаммад, модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, умматингиз қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ уларни азобламас, таг-туги билан қуритиб юбормас. Сизнинг улар орасида бўлишингиз улар учун омонликдир. Модомики, улар гуноҳлари учун истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азоблагувчи бўлмас.