Al-Anfal surasi, 31-oyat

8:31

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا قَالُواْ قَدۡ سَمِعۡنَا لَوۡ نَشَآءُ لَقُلۡنَا مِثۡلَ هَٰذَآ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ٣١

Уларга оятларимиз тиловат қилинса: «Батаҳқиқ, эшитдик, агар хоҳласак, бунга ўхшашни ўзимиз ҳам айтамиз. Бу аввалгиларнинг афсонасидан ўзга нарса эмас», – дейдилар.

Tafsir

Уларга оятларимиз ўқиб берилса, ҳақдан юз ўгириб, ўзларини катта олиб: "Бунга ўхшаш гапларни олдин ҳам эшитганмиз. Истасак, ўзимиз ҳам бундай гапларни айта оламиз. Бу Қуръон олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас, унга ҳеч қачон ишонмаймиз", дейдилар.