Al-Anfal surasi, 30-oyat

8:30

وَإِذۡ يَمۡكُرُ بِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيُثۡبِتُوكَ أَوۡ يَقۡتُلُوكَ أَوۡ يُخۡرِجُوكَۚ وَيَمۡكُرُونَ وَيَمۡكُرُ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ ٣٠

Куфр келтирганлар сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир. 12

Izohlar

12 (Уламоларимиз Аллоҳга «маккор» сифатини беришдан қайтарганлар. Шунинг учун ҳам Қуръон ёки ҳадисда Аллоҳ таолога нисбатан «макр» лафзи ишлатилса, уни бандаларга нисбатан қўлланилгани каби тушунмаслик керак.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, мушриклар сизга қарши тил бириктириб, сизни ушлаш, ўлдириш ёки шаҳрингиздан чиқариб юбориш учун макр қилганларида Аллоҳ уларнинг макрини ўзларига қайтарди. Аллоҳ ҳам макр қилади. Аллоҳ макр қилишга энг уста Зотдир.