إِذۡ يُوحِي رَبُّكَ إِلَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ أَنِّي مَعَكُمۡ فَثَبِّتُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۚ سَأُلۡقِي فِي قُلُوبِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلرُّعۡبَ فَٱضۡرِبُواْ فَوۡقَ ٱلۡأَعۡنَاقِ وَٱضۡرِبُواْ مِنۡهُمۡ كُلَّ بَنَانٖ ١٢
Ўшанда Роббингиз фаришталарга: «Мен, албатта, сиз биланман, бас, сиз иймон келтирганларни собит қилинг, тезда куфр келтирганларнинг қалбларига қўрқинч соламан. Бас, бўйинлар устидан зарба беринглар ва ҳамма бармоқларига зарба беринглар», деб ваҳий қилган эди.
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! Парвардигорингиз Бадр жангида мўминларни қувватлаш учун Ўзи юборган фаришталарга шундай деганди: "Эй фаришталар, Мен сизларни қўллаб-қувватлаб тураман. Сизлар эса мўминларнинг душманга қарши курашишдаги матонатларини мустаҳкамлангиз. Яқинда куфр келтирган кимсаларнинг кўнглига қаттиқ қўрқувни соламан. Эй мўминлар, кофирларнинг калласини танасидан жудо қилингиз. Бармоқларини ҳам чопиб ташлангиз. Токи, минбаъд сизларга қарши қурол кўтара олмай қолсинлар".