Al-Anbiya surasi, 95-oyat

21:95

وَحَرَٰمٌ عَلَىٰ قَرۡيَةٍ أَهۡلَكۡنَٰهَآ أَنَّهُمۡ لَا يَرۡجِعُونَ ٩٥

Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир. 25

Izohlar

25 (Бу дунёдаги гуноҳлари учун йўқотиб юборилган шаҳар-қишлоқларнинг аҳолиси қиёмат куни жазоларини олиш учун қайтариладилар. Уларнинг қайтмасликлари мумкин эмас.)

Tafsir

Қайси бир шаҳар халқини Биз кофирлиги туфайли ҳалок қилган бўлсак, уларнинг яна ҳаётга қайтиши амри маҳолдир. Уларга яна дунёга қайтиб, тавба қилиб олишларига имкон берилмас.