Al-Anbiya surasi, 93-oyat

21:93

وَتَقَطَّعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡۖ كُلٌّ إِلَيۡنَا رَٰجِعُونَ ٩٣

Улар эса, ишларини парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар. 24

Izohlar

24 (Аслида, ҳамма бир уммат бўлиб, бир динга ишониб, ягона Аллоҳга ибодат қилиши керак эди. Аммо одамлар бу йўлдан юрмай, ўзларича йўлларини, динлари ва ишларини бўлак-бўлак қилиб олдилар. Уларнинг ҳаммаси барибир охир-оқибат бизга қайтадилар. Ўшанда биз ўзимиз билиб ҳисоб-китоб қиламиз.)

Tafsir

Одамлар эса фирқа-фирқа бўлиб кетдилар. Улар орасида муваҳҳиди ҳам, мушрики ҳам, кофири ҳам, мўмини ҳам бор. Шу фирқаларнинг ҳаммаси Қиёмат куни фақат Бизнинг ҳузуримизга қайтадилар. Ўшанда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофот берурмиз.