إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ ٩٢
Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг.
Tafsir
Эй одамлар, мана шу сизнинг миллатингиздир. У ягона, бир миллатдир, яъни, тавҳид умматидир, Ислом дини умматидир. Мен эса Парвардигорингизман. Бас, холис Менгагина ибодат қилинглар.