Al-Anbiya surasi, 91-oyat

21:91

وَٱلَّتِيٓ أَحۡصَنَتۡ فَرۡجَهَا فَنَفَخۡنَا فِيهَا مِن رُّوحِنَا وَجَعَلۡنَٰهَا وَٱبۡنَهَآ ءَايَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ ٩١

Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик. 23

Izohlar

23 («Фаржини пок сақлаган» аёл деганда, Биби Марям назарда тутилган.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Марям алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. У ўз номусини зинодан сақлади. Аллоҳ унга Жаброил алайҳиссаломни юборди ва у пуфлади. Шу билан Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлди. Унинг ўзи ҳам, ўғли ҳам одамларга Аллоҳнинг қудратини, ҳар ишга қодир эканини, отасиз ҳам ярата олишини намойиш этувчи бир эслатма-ибрат бўлдилар.