وَجَعَلۡنَا فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِهِمۡ وَجَعَلۡنَا فِيهَا فِجَاجٗا سُبُلٗا لَّعَلَّهُمۡ يَهۡتَدُونَ ٣١
Биз ерда уларнинг тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик.
Tafsir
Ерда мустаҳкам тоғларни яратдик. Токи, замин уларни тебратиб юбормасин. Сафарларида кўзлаган манзилларига етиб олишлари учун тоғларда даралар, йўллар барпо қилиб қўйдик.