وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَآءَ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا لَٰعِبِينَ ١٦
Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ. 5
Izohlar
5 (Бундай улкан ва ажойиб нарсалар, албатта, ўйин учун яратилмайди. Беҳудага шунчалик уринишнинг кераги йўқ. Мақсад ўйин бўлса, шунга мосроқ нарса яратилар эди.)
Tafsir
Еру осмонни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Уларни қудратимизни кўрсатиб қўйиш учун яратдик.