فَمَا زَالَت تِّلۡكَ دَعۡوَىٰهُمۡ حَتَّىٰ جَعَلۡنَٰهُمۡ حَصِيدًا خَٰمِدِينَ ١٥
Уларнинг ўша дод-войлари биз уларни ўрилган ўтдай, совуган кулдай қилгунимизча бардавом бўлди.
Tafsir
Улар гуноҳларини эътироф этаверадилар. Ўзларига қарши ўзлари дуо қилаверадилар. Алал-оқибатда Биз уларни йиғиб-териб олинган экиндек қириб ташлаймиз.